Эрон валютаси рекорд даражада қадрсизланди

Эрон валютаси 26 февраль куни АҚШ долларига нисбатан рекорд даражада қадрсизланди. Бу Эрон ядровий лойиҳаси атрофидаги баҳслар кучайган, инсон ҳуқуқлари бузилаётган, Теҳрон Россияга дронларни етказиб бераётган ва халқаро ҳамжамият томонидан яккалатиб қўйилган бир вақтга тўғри келди.

Bonbast.com халқаро биржа сайтида билдироилишича, бир АҚШ доллари 24 февралда 540 минг риал бўлган. 25 февралда у 540 минг риалдан ошган. 26 февралда эса Эрон бозорида бир доллар 601 минг риалдан сотилган.

Эрон ҳукумати миллий валютанинг қадрсизланишида анъанавий равишда “мамлакатда беқарорлик ўрнашини хоҳлаётган ташқи кучлар”ни айблади.

Ўтган йилнинг сентябрида ҳижобни нотўғри ўрагани учун қўлга олинган Махси Аминий полиция томонидан калтаклаб ўлдирилгани ортидан норозилик намойишлари бошланиб кетган эди. Намойишларда иштирок этган минглаб киши ҳибсга олинди, айрим норозилар эса дорга осилди. Халқаро ташкилотлар намойишларни куч билан бостириш пайтида камида 500 киши ҳалок бўлганини маълум қилган.