Эстония парламенти Россиядаги сиёсий режимни “террорчи режим” деб топди

Эстония парламенти мажлисларидан бири

Эстония парламенти Украинага бостириб кирган ва ишғол этилмиш ҳудудларни аннексия қилиб олган Россия сиёсий режимини “террористик режим” деб топди. Бунга оид резолюцияни ёқлаб парламентдаги 88 нафар депутатнинг барчаси овоз берган.

Мамлакат ҳукумат Россия томонидан Украинанинг ишғол этилган қисмида ўтказилмиш “сохта референдумлар” натижаларини ҳеч қачон тан олмаслигини билдирган.

“Ядровий қурол билан таҳдид қилаётган Путин режими Россияни Европада ҳам, бутун дунёда ҳам тинчлик учун энг катта хатарга айлантирди”, дейилган эстониялик журналистларнинг қўшма баёнотида.

Эстония ҳукумати Россияни БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси мақомидан маҳрум этиш ҳамда ЕИ ва НАТО аъзолари томонидан Украинага ҳарбий ва гуманитар ёрдам ҳажмини оширишга чақирган.

Шу йил август ойида Латвия парламенти Россияни террорчиликни дастакловчи давлат ўлароқ тан олган эди.