Роскомнадзор украин маданияти тўғрисида эшиттириш берган “Эхо Москви”га жарима солди

“Эхо Москви” радиоси тахририяти.

Роскомнадзор украин маданияти тўғрисида эшиттириш бергани учун “Эхо Москви” радиосига нисбатан маъмурий баённома тузди.

Роскомнадзор фикрича, украин маданияти тўғрисидаги эшиттиришда украин тили янграган ва бу “Эхо Москви” радиосига берилган лицензия қоидасига зиддир.

Радио бош муҳаррири Алексей Венедиктовнинг айтишича, дастур украин тилида эмас ва радио баённома устидан шикоят аризаси киритади.

“Эхо Москви” радиосидаги украин маданиятига бағишланган эшиттириш "Шчо там у них" деб номланган ва 2017 йилдан бери эфирга узатиб келинади.