"Шавкат Мирзиёев бирдан қийноқларни йўқ қила олмайди"

30 ноябрда Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти қийноқ ва ноқонуний йўллар билан олинган кўрсатмалардан далил сифатида фойдаланишни тақиқловчи фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, бундан буён қийноқ ва ноқонуний йўллар билан олинган кўрсатмалардан далил сифатида фойдаланиш тақиқланади.

Жиноят процесси иштирокчилари ёки уларнинг яқин қариндошларига нисбатан қийноққа солиш, психологик ва жисмоний тазйиқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд қадр-қимматни камситувчи муомала турларини қўллаган ҳолда” олинган кўрсатмалардан “далил сифатида фойдаланишга йўл қўйилмасин”, дейилади фармонда.

Фармонда шунингдек уч ой ичида ҳибсхоналарда видеокузатув камераларини ўрнатишга кўрсатма берилган.

Қийноқлар қўлланилганига оид даъволар прокуратура ва суд томонидан тешкирилиши шарт бўлади.

Ozod Nazar рукнида гапирган жиззахлик инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Фармонов янги фармон жуда ҳам зарурлигини айтди.

Аъзам Фармонов 3 октябрь куни 11 ярим йиллик қамоқ жазосидан сўнг озод этилганди.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

"Жаслиқ"да 11 йил ётган тутқун ҳикояси: Бизни "Ўзбегим" садоси остида қийнашарди

Жаслиқ қамоқхонасида умрининг 11 йилини ўтказган Фармоновнинг ишонишича, янги фармонни ҳаётга татбиқ қилиш "осон бўлмайди".

"Қийноқларни йўқ қилишда Шавкат Мирзиёевга вақт беришимиз керак," деди ҳуқуқбон.

Аъзам Фармонов билан суҳбатни тингланг.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

"Мирзиёев қийноқларни бирдан йўқ қила олмайди. Унга вақт бериш керак"