“Фикр эркинлиги учун” Сахаров мукофоти Украина халқи ва президент Зеленскийга берилди

Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги асосий мукофоти – Андрей Сахаров номидаги мукофот бу йил Украина халқи ва унинг президенти Владимир Зеленскийга берилди.

“Улар ўзлари ишонган ғояни ҳимоя қиляптилар. Бизнинг қадриятимиз учун курашмоқдалар. Демократия, эркинлик ва қонун устиворлигини муҳофаза қиляптилар. Биз учун ҳаётларини хавф остига қўймоқдалар”, дейилган Европа парламенти раиси Роберта Метсоланинг баёнотида.

2022 йилдаги мукофотга номзодлар рўйхатида WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж, Колумбиянинг ҳақиқатни қарор аниқлаш комиссияси, бразилиялик фаол Соня Гуажажара ва Al Jazeera телеканалининг жорий йил май ойида ҳалок бўлган журналисти Ширин Абу Акле кабилар бор эди.