Ўзбекистонда 2023 йилнинг 11 ойида 42,75 миллиард куб метр газ қазиб олинди Бу ўтган йилнинг мос даврига солиштирганда 9,6 фоизга ёки 4,56 миллиард куб метрга оздир. Бу ҳақда Статистика агентлигининг 20 декабрда эълон қилган ҳисоботида қайд этилди.
Расман билдирилишича, ой сайин Ўзбекистонда 3,89 миллиард куб метр газ қазиб олинган, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида эса 4,3 миллиард куб метрдан газ қазилган эди.
Нефть қазиб олиш эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 минг тонна (1,7 фоиз)га камайган ва 709,3 минг тоннани ташкил қилган. Айни пайтда бензин ишлаб чиқариш 8,7 фоиз (97,4 минг тонна)га кўпайгани ва 1,21 миллион тоннага етгани билдирилган.
Ҳисоботда таъкидланишича, электр ишлаб чиқариш 11 ойда 4,5 фоизга кўпайди ва 2,98 миллиард кВт-соат бўлди. Ўзбекистонда электр энергиянинг камида 80 фоизи газ билан ишлайдиган иссиқлик станцияларида ишлаб чиқарилади.
Ўзбекистонда ҳар йили куз ва қиш мавсумларида электр энергияси ва газ етишмовчилиги кузатилади. Жорий йилда ҳукумат мансабдорлари қиш мавсумига тўлиқ тайёргарлик кўрилганини иддао қилганига қарамай, мамлакатда энергетик инқироз давом этмоқда.
Мазкур мавзу Озодликнинг Zimiston.uz лойиҳасида батафсил ёритиб борилмоқда.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Zimiston-UZ. 2 млн литр сифатсиз бензин аниқланди