Германия, Швеция ва Польша бир нафардан россиялик дипломатни ўз ҳудудидан чиқариб юборади

Европа Иттифоқи байроқлари

Германия, Швеция ва Польша ўз ҳудудида фаолият юритаётган россиялик дипломатлардан бир нафарини юртига чиқариб юборади. Бу Кремль танқидчиси Алексей Навальнийни дастаклаганлик баҳонаси билан Москва томонидан ЕИнинг уч мамлакати дипломатини чиқариб юборилганига нисбатан жавоб чорасидир.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги бу чорани “асосланмаган, дўстона бўлмаган” қадам ўлароқ баҳолади.

Ўтган ҳафта Россия Швеция, Польша ва Германиядан бўлган дипломатлар мухолифатчи А. Навальнийни дастаклаш мақсадида 23 январь куни ўтказилган норозилик намойишида иштирок этганларини иддао қилиб, уларни “исталмаган шахс” деб эълон қилган эди.