Рақамларда воқеалар

Киевда 2013 йил 21 ноябр куни бошланган намойишлардан 93 кун ўтиб парламент Януковични президентликдан олиб ташлади.  

19 ноябр куни Вашингтондаги АҚШ Конгресси биносида “бахмал инқилоби” лидерларидан бири, Чехославакия ва Чехиянинг собиқ президенти Вацлав Ҳавел бюсти очилди ва шу билан АҚШ Конгрессидаги европаликлар бюсти 4тага етди. Бунгача Уинстон Черчил (Британия)¸ Раул Валленберг (Швеция) ва Лайос Коссут (Венгрия) бюсти очилган эди.

Исломий давлатнинг нефтдан оладиган кунлик даромади камида 846000 долларни ташкил этади. 

Россия Марказий банкига кўра¸ 2015 йилда Россиянинг иқтисодий ўсиши 0ни ташкил этади. 

1939 йил 17 ноябр куни немис оккупациясига қарши намойишдан сўнг фашистлар 9 чех талабасини қатл қилди. Орадан 50 йил ўтиб уюштирилган талабалар намойиши эса Чехословакияда коммунизмнинг қулашига олиб келди. 

Покистон аҳолисининг 89 фоизи умуман интернетдан фойдаланмаган. 

Катта йигирмаликка кирувчи давлатларнинг газ¸ нефт ва кўмир соҳасига ажратадиган йиллик субсидияси 88 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. 

Биринчи жаҳон урушида Рус империяси 9¸150¸000 аскар (ўлдирилган¸ яраланган¸ йўқолган¸ қамоққа олинган) йўқотди.  

Шу кунда дунëда 5та коммунист давлат мавжуд. Булар Куба¸ Хитой¸ Ветнам¸ Лаос ва Шимолий Корея.  

1961-1988 йилларда ГДРнинг 100 минг фуқароси Ғарбий Германияга қочиб ўтишга уринган. Чегарадан қочиб ўтишда ўлганлар сони 600ни ташкил этади. 

Шу кунда дунëда 3¸3 миллион одам суддан олдинги ҳибсда сақланмоқда. Уларнинг ҳибсда қоладиган куни 660 миллионни ташкил этади. 

48 фоиз россияликлар Совет даври репрессияси такрорини кўришлари мумкинлигини айтмоқда.