Грузияда ҳукумрон партия “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунни парламент муҳокамасидан чақиртириб олганига қарамай, намойишлар давом этмоқда. Норозилар ҳукумат истеъфоси ва парламент тарқатилишини, янги сайловлар ўтказилишини талаб қилмоқда.
Хабарларда айтилишича, намойишлар Тбилиси, Батуми ва Кутаисида бўлмоқда. Уларда “Грузия орзуси” ҳукумрон партиясидан “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул олиш жараёнини расман бекор қилиш талаб қилинмоқда.
АҚШга расмий ташрифни амалга ошираётган Грузия президенти Саломе Зурабишвили грузин халқини “ғалаба” билан табриклади. У ҳукуматга Грузияни Европа Иттифоқига интеграция бўлишига ҳалақит берувчи қонунларни қабул олишига тўсқинлиқ қилишини таъкидлади.
Грузияда 7 мартдан бери “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. 9 мартда бу қонун парламентдан чақиртириб олинди ва қамоққа олинган 130 дан ортиқ норози озод қилинди. Норозилик намойишлари пайтида полиция билан тўқнашувлар содир этилган.
Ҳозирда полициячига ҳужум қилганликда айбланган бир норози ҳибсда сақланмоқда. Унинг айби судда исботланса, 4 йилдан 7 йилгача қамалиши мумкин. Ҳукумат расмийларининг билдиришича, норозилар билан тўқнашувларда 70 полициячи жароҳатланган.
Грузияда пайшанба куни кечқурун намойишлар қайта бошланди
Грузияда норозилик намойишлари 7 мартдан бошланган.