Шарқий Ғутадаги ҳужум БМТ хавфсизлик кенгашида муҳокама қилинади

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Суриянинг Дума шаҳрида Башар Асад қўшинлари томонидан кимёвий қурол қўлланилганига оид хабарлар халқаро ҳамжамиятнинг жиддий хавотирига сабаб бўлмоқда. Шу муносабат билан АҚШ, Британия, Франция дохил тўққиз давлат душанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари шошилинч йиғилишини ўтказишни талаб қилганлар.