Музейдан масжидга айлантирилган Аё София
Аë София Насронийлар черкови томонидан 1500 йил олдин қурилган. У пайтда Константинопол¸ ҳозирги Истанбул¸ Шарқий Рим империяси бўлган Византиянинг пойтахти эди.
19 асрда француз рассоми Жан-Жозеф Бенжамин-Констант томонидан чизилган. Унда Константинополни фатҳ қилган Султон Меҳмет акс этган.
21 яшар Фотиҳ Султон Меҳмет II 1453 йилда Константинополни фатҳ қилганидан кейин Аë София масжидга айлантирилган.
Аë Софияда 1852 йилда мусулмонлар намоз ўқиëтгани акс этган сурат.
Аë София 500 йилга яқин масжид сифатида хизмат қилди¸ ичидаги насронийлар иконалари ëпиб қўйилган ëки йўқ қилинган.
Аë Софиянинг 1857 йилги кўриниши. Собиқ черков ташқарисида миноралар қурилган ва у ерга муаззинлар чиқиб азон айтган.
The Blue Mosque (right) and Hagia Sophia photographed in 2014.
Hagia Sophia has served as the architectural inspiration for several mosques in Istanbul, including the Blue Mosque, built in the early 1600s, as well as churches and synagogues throughout the world.
Аë София ичидаги деразалар. 1934 йилда замонавий Туркия жумҳурияти асосчиси бўлган Мустафо Камол Отатурк ҳукмронлиги пайтида музейга айлантирилган.
Насроний мозаикаси.
1261 йилга тегишли экани айтиладиган Иисус (Исо пайғамбар) мозаика парчаси.
1934 йилдан кейин Аë София ичидаги бир қанча насроний мозаикалари очилган.
9-10 асрга тегишли экани айтиладиган мозаикада курсида ўтирган Иисус акс этган. Қўлидаги китобда "Сенга тинчлик бўлсин. Мен дунë нуриман" деган ëзув бор.
Аë София ичкарисидаги қадимги устунлар.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 2018 йилдан бери оммага Аë Софияни масжидга айлантириш ҳақида гапириб келади.
Аë София ичкарисининг бугунги кўриниши.
Туркияда 2019 йил март ойида бўлган сайловлардан олдин Эрдўғон ўз тарафдорларига "Сайловдан кейин Аë Софияни музейдан масжидга айлантирамиз" деди¸ лекин қадимги бино исми алмаштирилиши ëки алмаштирилмаслигига аниқлик киритмади.
Аë Софияни музейдан қайта масжидга айлантириш ҳақидаги суд қароридан кейин 2020 йил 10 июл куни мусулмонлар намоз ўқиш учун йиғилди.
Аë София ичида биринчи расман намоз ўқилиши 24 июл кунига белгиланган.
Аë София ичкариси
Сўров натижалари Аë Софиянинг музейдан масжидга айлантирилишини 73 фоиз турклар қўллашини кўрсатди.
Аë София ҳудудидаги хоч.
Туркия матбуоти хабар бершича¸ бино намозхонлар учун очилганидан кейин Аë Софиядаги насронийлар иконалари катта эҳтимол билан ëпиб қўйилади.
Туркия байроғига ўранган аëл 10 июл куни суд қарорини Аë София қаршисида нишонламоқда.
Истанбул осмонига бўй чўзиб турган Аë София (чапда) ва Кўк масжид (ўнгда)
Ўз танқидчиларига жавоб сифатида Эрдўғон "Аë София эшиклари бизнинг барча масжидларимиз каби мусулмон ва мусулмон бўлмаганлар учун очиқ бўлади"¸ деди. Лекин Эрдўғон турк журналистига "Аë София тақдири ҳақидаги қарорни қабул қилвчи турк миллатидир¸ бошқалар эмас. Бу бизнинг ички ишимиз"¸ деди.