Ироқлик шиа туркманлар Талафар шаҳридан қочиб кетмоқда

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Минглаб шиа туркманлар уч ҳафта олдин исломий жангарилар томонидан эгаллаб олинган Ироқ шимолидаги Талафар шаҳридан қочишда давом этмоқда. Кўпчилиги Курдистон ҳудудидаги Синжар туманида қочқин бўлиб жойлашган. Баъзилари текширув пунктларида ҳафталаб вақт ўтказганларини айтмоқда. Курд расмийларига кўра¸ туркманлар Ироқ жанубидаги шиа шаҳарларига учиб кетишни кутмоқда.