IslomKarimov.uz сайти бир ойдан бери очилмаяпти

Ислом Каримов Ўзбекистонни 1989 йилдан то 2016 йил 2 сентябрь куни эълон қилинган ўлимига қадар бошқарди.

Марҳум президент Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида тузилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг расмий сайти – islamkarimov.uz, islomkarimov.uz 2018 йил сентябрь ойига келиб очилмай қолган.

2017 йил 26 октябрь куни маҳаллий нашрлар томонидан иш бошлагани хабар қилинган бу сайт айни кунларда на мамлакат ичкариси ва на ташқарисида очилмаëтир.

Ўзбек¸ инглиз ва рус тилларидаги бу сайт¸ ЎзА бир йил аввал тарқатган хабарга кўра, «UZINFOCOM» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий қилиш маркази мутахассислари кўмагида ишлаб чиқилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи бу сайтга¸ “ Ислом Каримовнинг таржимаи ҳоли, давлат мукофотлари, асарлари, жамият ва давлат ҳаётининг турли жабҳаларида амалга оширган ўзгаришлар ва ислоҳотлар”га оид тафсилотлар жамланиши айтилган эди.

“Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ўз фаолиятини Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди билан яқин ҳамкорликда амалга оширмоқда”¸ деб ëзган эди ўтган йил октябрида маҳаллий нашрлар.

islomkarimov.uz сайти ишламай қолган айни кунларда¸ Каримов фондининг fondkarimov.uz сайти ишлаяпти.

Фонд ҳақида сайтда берилган маълумотга кўра¸ “Ислом Каримовнинг хотираси ва ҳаётда амал қилган тамойилларини абадийлаштириш мақсадида 2016 йил октябрда асос солинган” мазкур фонд таъсисчилари Татьяна Каримова ва Лола Каримова-Тилляевалардир.

Ишламай қолган islamkarimov.uz, islomkarimov.uz сайтларининг молиявий таъминоти қайси манбадан олингани оид маълумот очиқ манбаларда кўрсатилмаган.