Туркиянинг Измир шаҳрида 10-қаватдан сакраган ўзбекистонлик аёл вафот этди

Измир шаҳри манзараси

Туркиянинг Измир шаҳри Қаршияқа мавзеида ўзбекистонлик 28 ёшли Мубинабону Б. 10 қаватдан қулаб, вафот этган.

CNN Turk хабарида айтилишича, ҳодиса 2 январь куни соат 14 ларда Мавишеҳир маҳалласидаги кўп қаватли уйда содир бўлган. Иддаоларга кўра, психологик муаммолари бўлган ўзбекистонлик қиз 10-қаватдан ўзини пастга отган.

Ҳодисага гувоҳ бўлган одамлар “тез ёрдам” ва полиция ходимларини чақирганлар. Воқеа жойига етиб келган тиббиёт ходимлари қизга дастлабки ёрдамни кўрсатганларидан кейин уни касалхонага олиб кетганлар. Бироқ врачларнинг уринишига қарамай, аҳволи оғир бўлган Мубинабону Б. хастахонада вафот этган.

Маҳаллий матбуот мазкур ҳодиса юзасидан полиция тергов-суриштирув тадбирларини олиб бораётганини хабар қилган.