100 йил олдинги Исроил ва Ғарбий соҳил

Қуддуснинг 1919 йилги кўриниши. Биринчи жаҳон уруши даврида Усмонийлар империяси таркибидан ажратиб олинган Фаластин ва Қуддусга 1919 йилда британ кучлари келиб ўрнашди.

Дамашқ дарвозаси олдида юк карвони. Ҳозирги кунда шаҳарда 780 минг аҳоли яшайди. Миллатлар Лигаси докладида келтирилишича¸ Фаластин аҳолиси 1920 йилда 700 минг бўлган.

Қуддусда бозор. Миллатлар Лигаси маълумотига кўра¸ 1919 йилда Фаластин аҳолисининг 90 фоизини араблар ташкил қилган. Кейинги тўрт йилда Европадан 40 минг яҳудий келган.

1919 йилда анъанавий ҳунармандчилик гуллаб яшнаëтган эди - суратда қишлоқ дурадгори плуг ясамоқда.

Байтлаҳм кўчаларидан бирининг кўриниши (кўча Пождество черковига олиб боради). Байтлаҳм 1995 йилдан бери Фаластин назорати остида.

Қуддуснинг эски шаҳридаги Виа Долороса. Бу йўлдан чормихга қоқилган Исо хочни кўтариб юриб ўтганига ишонилади.

Роҳиб Қуддуснинг Гетсемания боғида

Тикилган кийим кийган аëл ҳозирги кунда Фаластин ҳукуматининг маркази бўлган Рамаллоҳда 

Қуддусдаги Қуббат ас Саҳро мусулмонлар¸ яҳудийлар ва насронийлар учун катта диний аҳамиятга эга.

Рамаллоҳлик деҳқон жун йигирмоқда

Чўпон қўй суруви билан

Арпа ўрилмоқда. Қишлоқ хўжалиги Ғарбий соҳил иқтисодининг асоси ҳисобланади. Исроил ривожланган ишлаб чиқариш базасига эга. 

Иордан дарëси ҳозирги кунда Ғарбий соҳил ва Иордания ўртасида чегара ҳисобланади.

Яманлик яҳудий

Галилей кўли ҳозирги пайтда Исроилдаги суви тоза энг катта кўл