Канада осмонида номаълум учувчи аппарат уриб туширилди. Цлиндр шаклида бўлган бу аппарат 12 километр баландликда аниқланган. Канада бош вазири Жастин Трюдо аппарат фуқаролик авиацияси парвозига ҳалақит қилиши мумкинлигини эътиборга олиб, уни уриб туширишга буйруқ берди.
Аппарат АҚШ ҳарбий ҳаво кучларига қарашли F-22 қирувчи самолёти томонидан йўқ қилинди. Айни пайтда Канада ҳарбийлари уриб туширилган аппаратнинг нима эканини аниқлаш учун унинг қолдиқларини йиғмоқда.
Бу Шимолий Америка ҳудудида сўнгги бир ҳафта ичида кузатилган учинчи ҳолатдир.
4 февралда АҚШнинг Жанубий Каролина штатида Хитойга тегишли аэростат уриб туширилди. АҚШ бу аппарат ҳарбий объектлар устидан жосуслик қилганини айтмоқда. Хитой эса буни рад этиб, мослама фуқаровий метеорологик зонд бўлганини билдирмоқда.
10 февраль куни АҚШнинг Аляска штати осмонида ҳам учувчи аппарат уриб туширилган. Айни пайтда унинг қандай мослама эканини аниқлаш ишлари ўтказилмоқда.
Канада осмонида номаълум учувчи аппарат уриб туширилди
4 февралда Жанубий Каролина штатида Хитой зонди уриб туширилган эди.