Сариоғочдаги воқеалардан сўнг

Жартитебе қишлоқ округига олиб борувчи йўлдаги полиция ходимлари.

 

Интимоқ қишлоғидаги Майлиқожа номидаги ўрта мактаб олдида ҳозирга қадар қуролланган полиция ходимлари туришибди.

5 феврал куни Интимоқ қишлоғига келган тез ëрдам машиналари ҳозиргача бу ерда навбатчилик қилишмоқда. Қишлоқ касалхонаси бош врачининг сўзларига кўра¸ тўқнашувлар пайтида ҳеч ким жароҳатланмаган.

Қишлоқ ҳукумати биноси вақтинча полиция бўлимига олиб берилди. Қишлоқ ҳокими идораси қишлоқ касалхонаси биносига кўчиб ўтди.

Олд деразаси шикастланган машина. Машина эгаси Архам Абдураимовнинг сўзларига кўра¸ 5 феврал куни ëшлар унинг машинасига тош отишган.

Интимоқ қишлоғида яшовчи Жамшид Сайфуллаевга тегишли ëниб кетган юк машинаси. Унинг айтишича¸ олдин бошқа туманларга сабзавот ташиган юк машинасини таъмирлаб бўлмайди. 

Интимоқ қишлоғи марказий кўчаси.

Интимоқ қишлоғининг вайрон бўлган уйи.

Интимоқлик Одилжон Ҳасановга кўра¸ 5 феврал куни биринчи бўлиб унинг машинаси¸ юк машинаси ва уйи ëқиб юборилган. Бу пайтда унинг оиласи уйда бўлган. 

Одилжон Ҳасановнинг хотини ëниб кетган уйида.

Одилжон Ҳасановнинг ëниб кетган уйининг ички қисми.

Интимоқлик аëл ëниб кетган уй ëнида.

Бўстонлиқ қишлоғилик Мария Калжигитованинг машинаси ва уйининг синдирилган деразалари. Унинг сўзларига кўра¸ бир гуруҳ ëшлар машинани ëқиб юбориб¸ уйга ўт қўйишган¸ аммо уй эгалари ўтни ўз вақтида ўчиришга муваффақ бўлишган. 

Бўстонлиқлик Дусер Абдураимовнинг уйи.

Бўстонлиқлик Дусер Абдураимовнинг ëниб кетган уйининг ички қисми.

Озодлик радиоси Қозоқ хизмати мухбири Асилхан Мамашули Жанубий Қозоғистон вилояти Сариоғоч туманидаги Интимоқ ва Бўстонлиқ қишлоқларида бўлиб қайтди.