Арисликларнинг бошпана сўраб қилган норозилиги
27 июн куни соат 11лар атрофида Арис турғунлари Чимкентдаги Оқмачит мачити билан Бекжон бозори олдидаги кўчани ëпиб қўйди.
24 июн куни Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий омборхонада 24 июнь тонгида чиққан ёнғин оқибатида бошланган портлашлардан кейин уй-жойини ташлаб кетган арисликлар Чимкентдаги Оқмачит мачитига вақтинчалик жойлаштирилган эди.
Арисликлар "портлашлардан бери тинч ухлай олмаëтгани"¸ Арисда энди бошқа яшай олмасликларини айтиб¸ "Арис!"¸ "Ер беринглар!"¸ "Уй беринглар!" деб ҳайқиришди.
Норозилар портлаш бўлган пайтда шошиб қолганликларини¸ бола-чақаси билан қаëққа борарини билмай қолганини айтади.
Норозилар Туркистон области ҳокими Умурзоқ Шокеевнинг келишини талаб қилди.
Чимкент шаҳар ҳокимияти норозиларни мачитга боришга чақирди¸ лекин йиғилганлар мачитга боришдан бош тортди.
Қозоғистон ҳукуматининг хабар беришича¸ портлаш бўлган куни 39 минг одам шаҳарни ташлаб чиққан¸ уч мингга яқин одам Туркистон области ҳокимлиги берган автобуслар билан Чимкентга олиб борилган.
Туркистон области ҳокимлигига кўра¸ ҳозир Чимкентда қирққа яқин¸ областнинг бошқа жойларида 20га яқин эвакуация марказлари ишлаяпти.
Норозилар йиғилган жойга келган Чимкент шаҳар ҳокими Ғабидулла Абдураҳимов одамларни кўча йўлини бўшатиб¸ мачитга кириб сўзлашувни давом эттиришга чақирган.
Норозиларнинг бир қисми Чимкент ҳокимига қулоқ солиб¸ у билан бирга мачитга кирди¸ бир қисми эса кўчада қолди.
Ғабидулла Абдураҳимов мачит ичида одамларни "жаҳлга берилмай сабр қилишга" чақирди. "130 минг одам уй учун навбатда турган Чимкентда сизларга уй беришнинг иложи йўқ" деди у. Ҳокимнинг сўзларидан норози одамлар "Шокеев қаерда?"¸ деб Туркистон области ҳокими келишини талаб қилди.
Мачит ичида ғала-ғовур бошланиб кетганидан кейин имомлардан бири Қуръон ўқий бошлади. Ана шундан кейин норозилар озгина тинчлангандай бўлди. Бироқ панд-насиҳатлар тугагандан кейин ғала-ғовур яна бошланган.
24 июн куни Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий омборхонада ёнғин чиққан. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича¸ ëнғин оқибатида уч одам ҳалок бўлди¸ 160дан ортиқ одам тан жароҳати олди.
Суратда: Чимкентдаги Оқмачит мачитида ўтирган одамлар. 27 июн 2019 йил
Туркистон области ҳокимлигига кўра¸ ҳозир Чимкентда қирққа яқин¸ областнинг бошқа жойларида 20га яқин эвакуация марказлари ишлаяпти.
Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий омборхонада 24 июнь тонгида чиққан ёнғиндан кейин Туркистон област ҳокимлиги Туркистонда фавқулодда ҳолат эълон қилган.
Чимкентга эвакуация қилинган арисликлар "ҳукумат уларга етарлича ëрдам кўрсатмаëтганини" айтмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, уларга асосан маҳаллий аҳоли ва халқ ёрдам бермоқда.
Оқмачит мачитида намоз ўқилмоқда.
Оқмачит мачитига жойлаштирилган арисликлар орасида болалар ҳам кўп.
Норозилар йиғилган жойга етиб келган милиция ходимлари.
Орадан тахминан икки соат ўтгандан кейин норозилар турган жойга Туркистон области ҳокими Умурзоқ Шокеев келди. Арисликларнинг бир қисми билан мачит ичида учрашган ҳоким ҳеч ким ëрдамсиз қолмаслигини айтиб¸ аҳолини тинчлантиришга уринди.
Одамларнинг баъзилари ташқарида ҳам одамлар кўплигини айтиб¸ уни мачит ташқарисига чиқишга чақирди. Лекин ҳоким бу чақириқларга жавоб бермади. Сўзлашувлар бақир-чақирга айлана бошлаганидан сўнг мачити ичида азон чақирила бошлади.
Арисликлар Туркистон ëки Чимкентдан уй берилишини сўрамоқда. Улар уйлари "яшаш учун яроқсиз ҳолга келганини"¸ Арисга қайтиб бормасликларини айтмоқда.
Норозилар Оқмачит мачити билан Бекжон бозори олдидаги кўчада йиғилди.
Мачит олдидаги норозиликни кузатиб турган милиция ходимлари.
Оқмачит мачити билан Бекжон бозори олдидаги кўчада милиция хизмат машинаси.
Туркистон области ҳокими Умурзоқ Шокеев билан Чимкент ҳокими Ғабидулло Абдураҳмонов арисликлар билан мачит ичида учрашув ўтказаëтганидан норози бўлганлар милиция қуршовини бузиб¸ норозиликлар янада авж олиб кетди.
Норозиликка чиққанлардан бири "ҳокимлар халқни Қуръон ўқиб тинчитиб ташлаяпти¸ талабимизни майдонда айтамиз" деди.
Ҳукуматдан арисликлар муаммоси ҳал қилинишини талаб қилган норозилар юриши.
Юзлаган норозиларни ўнлаган милиция ходимлари кузатиб бормоқда.
Чимкентда норозиликка чиққанлар ва милиция ходимлари. 27 июн 2019 йил
Бир қанча вақт ўтиб "Нур Отан" партиясининг Чимкентдаги филиали биносига борган норозилар йўлини милиция ходимлари тўсди.
Партия биносига кира олмаган норозилар Чимкентдаги марказий майдонга йўл олди.
Норозилар "Арис!"¸ "Халққа бошпана!"¸ "Арисдан кўчирсин!" каби шиорларни айтиб шаҳар кўчаси бўйлаб майдонга йўл олди.
Баъзи одамларнинг қўлида "Арисга бошпана"¸ Арисга ëрдам" каби ëзувлар ëзилган плакатлар бор эди.
Норозилар Чимкентдаги марказий майдонга борди.
Майдонга келган одамлар.
Норозиларнинг ҳукуматга талаби ëзилган плакатни ушлаб турган йигит.
Норозиларни кузатиб турган милиция ходимлари.