Назарбоев. Ҳокимиятда 30 йил

1990 йил 24 апрел куни Қозоғистон ССР Олий Кенгаши "Қозоғистон ССР президенти лавозимини ташкил этиш ва Қозоғистон ССР Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунни қабул қилди. Олий Кенгаш шу куннинг ўзидаëқ 49 яшар Нурсултон Назарбоевни президент этиб сайлади. Аслида Назарбоев ҳокимият тепасига ундан олдинроқ келган - 1989 йил 22 июн куни у Қозоғистон Коммунистик партияси Марказий қўмитаси биринчи котиби этиб тайинланган эди.  

Суратда: Нурсултон Назарбоев (чапда) Қозоғистон ССРнинг матбуот конференциясида. Москва, 1981 йил.

1990 йил феврал ойидан Нурсултон Назарбоев бир вақтнинг ўзида Қозоғистон ССР Олий Кенгаши раҳбари ва Қозоғистон ССР Коммунистик партияси Марказий қўмитаси секретари вазифасини бажаришни бошлади. 
 
Суратда: СССР президенти ва Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Бош секретари Михаил Горбачев (ўнгда) ва Қозоғистон ССР президенти, Қозоғистон ССР Компартияси Марказий қўмитаси биринчи секретари Нурсултон Назарбоев. Москва, 1990 йил 25 сентябр. 

1991 йил 1 декабр куни Қозоғистон тарихида биринчи марта президентлик сайловлари ўтказилди. Сайловда қатнашган ягона номзод Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ССР президенти этиб сайланди. 

Суратда: Қозоғистон ССР президентлиги учун сайловда ягона номзод бўлган Нурсултон Назарбоев сайлов участкасида ўзига овоз бермоқда. Ўнгда Назарбоевнинг хотини Сара Назарбоева. Олмаота, 1991 йил 1 декабр. 

Расмий маълумотларга кўра¸ биринчи президентлик сайловларида республиканинг овоз бериш ҳуқуқига эга 88¸2 фоиз аҳолиси қатнашган. Сайловчиларнинг 98¸7 фоизи Назарбоевга вооз берди. Назарбоев шундан бери Қозоғистонни бошқариб келаëтган эди.  

Суратда: Қозоғистон ССРнинг қайта сайланган президенти Нурсултон Назарбоев қасамëд келтириш маросимида. Олмаота, 1991 йил декабр.

 

Президентлик сайловидан 15 кун ўтиб¸ 1991 йил 16 декабр куни собиқ Совет Иттифоқи давлатлари орасида энг охирги бўлиб мустақиллик эълон қилди. Орадан бир неча кун ўтиб Олмаотада МДҲ ташкилотини ташкил қилиш бўйича келишув имзоланди.  

Суратда: давлат раҳбарлари МДҲни ташкил қилиш деклрациясини имзолаш маросимида. Олмаота, 1991 йил 21 декабр. 

1995 йил 29 апрел куни Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг президентлик ваколатларини 2000 йил 1 декабргача узайтириш бўйича умухалқ референдуми ўтказилди. Референдум президент Назарбоев буйруғи билан ташкил қилинган Қозоғистон халқлари Ассамблеяси ташаббуси билан ўтказилди. Расмий маълумотларга кўра¸ Назарбоев ваколатларини узайтиришни 95¸46 фоиз сайловчи қўллаган. Шундан кейин Қозоғистонда муддатидан олдин сайлов ëки референдум ўтказиш "анъанага" айланди. 

Суратда: Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев буғдой даласида. 1992 йил.

Охирги 27 йил ичида Қозоғистонда президентлик сайловлари беш марта - 1991, 1999, 2005, 2011, 2015 йилларда ўтказилди. 1999, 2011, 2015 йиллардаги сайловлар муддатидан олдин ўтказилди.   

Суратда: қайта сайланган президент Нурсултон Назарбоев қасамëд келтириш маросимида. Остона, 1999 йил 20 январ. 
 

2005 йил 4 декабрда ўтказилган президентлик сайловларида Нурсултон Назарбоев¸ расмий маълумотларга кўра¸ сайловчиларнинг 91 фоиз овозини олган ва етти йил муддатга президент этиб сайланди.  

Суратда: Нурсултон Назарбоев сайлов участкасида хотини Сара Назарбоева билан. Остона, 2005 йил 4 декабр. 
 

Нурсултон Назарбоевга Марказий сайлов комиссияси томонидан 2005 йил 4 декабр куни Қозоғистон президенти қилиб сайланганлиги тўғрисида берилган гувоҳнома. Сурат Остонадаги Қозоғистоннинг биринчи президенти музейида олинган.  
 

Қозоғистон президентлигига қайта сайланган Нурсултон Назарбоев қасамëд келтириш маросимида. Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра¸ 2011 йил 3 апрелда ўтказилган сайловда сайловчиларнинг 95 фоиздан ортиғи Назарбоевга овоз берган. Остона¸ 2011 йил 8 апрел.  
 

Президент Назарбоев бошқаруви даврида парламент бир неча марта тарқатилди. 1995 йил март ойида парламент тарқатилганидан кейин Қозоғистон ҳукумати 1996 йил январ ойига қадар парламентсиз иш юритди. Назарбоев қонунчилик функцияларини ўзига олди ва ўша даврда қонун кучига¸ шу жумладан Конституцион кучга эга ўнлаб қарорлар қабул қилди. 1995 йил 30 августда умумхалқ референдуми ўтказилди ва янги Конституция қабул қилинди.    

Суратда: Нурсултон Назарбоев "Кўчманчи" фильми сëмкасида. 2004 йил 17 феврал.

Назарбоев мухолифлари у ҳукуматда бўлган вақтида Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни одатий ҳолга айлантириб¸ уни ўзига мослаб ўзгартирган. Масалан¸ 1998 йил октябрда Конституцияга 19 ўзгартиш киритилган¸ 1999 йил январда муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилди. 2007 йил май ойида Конституцияга киритилган навбатдаги ўзгартишлар натижасида Назарбоев сайловда чексиз қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шунингдек¸ у Қозоғистоннинг биринчи президенти статусига эга бўлди ва уни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эмас.     

Суратда: Олмаота шаҳридаги реклама баннери. 2009 йил 7 январ.


 

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти каби халқаро ташкилотлар¸ Қозоғистонда 1995 йилдан бери ўтказиб келинган президентлик ва парламент сайловлари¸ 1995 йилда президентлик ваколатлари узайтирилиши учун ўтказилган референдумни Қозоғистон бажариши керак бўлган халқаро мажбуриятлар ва демократия стандартларига мос эмаслгини айтган.    

Суратда: Остонадаги "Қозоқ эли" монументида Нурсултон Назарбоев образи.

1999 йилда муддатидан олдин ўтказилган президентлик сайловларидан кейин Нурсултон Назарбоев сайлов штабида "Отан" партияси ташкил қилинди. Ҳозир номини "Нур Отан" деб ўзгартирган бу партия Қозоғистоннинг қонун чиқарувчи¸ ижро этувчи органларини назорат қилади. Сиëсий партия структураси ва ишида Коммунистик партияга ўхшаш жиҳатлари борлиги айтилади.   

Суратда: президент Нурсултон Назарбоев "Нур Отан" партияси съездида. Остона, 2011 йил 25 ноябр.

 

2010 йил 15 мартда Нурсултон Назарбоев мақомини Элбошига ўзгартирувчи қонун қабул қилинди. Қонунга кўра¸ Элбоши суратларига зарар етказганлик¸ омма олдида ҳақоратлаш ва биографиядаги фактларни ўзгартирганлик учун жарима ëки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш¸ шу нарсаларнинг ОАВ воситасида амалга оширилганлиги учун эса 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси кўзда тутилган. Қонунга кўра¸ Назарбоев ва унинг оила аъзолари дахлсизлик ҳуқуқига эга. Уни бузганларга 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси кўзда тутилган. 


Суратда: Назарбоев бюсти Қозоқ-Турк университети музейида. Туркистон, 2002 йил.
 

Юздан ортиқ китоблар муаллифи Нусрултон Назарбоев 1997 йилда чиқарилган китобида СССРни 18 йил бошқарган Леонид Брежневни танқид остига олди. Қозоғистонда доимий равишда Назарбоев китоблари кўргазмаси¸ унга бағишланган илмий-амалий конференциялар¸ мусобақалар ва бошқа маросимлар ўтказилади. Шунингдек¸ Назарбоевнинг исм-фамилияси Қозоғистон гимни муаллифлари қаторида келтирилади. 
 

Суратда: Нурсултон Назарбоев китоблари Миллий кутубхонада. Олмаота, 2012 йил 4 июл.

Қозоғистонда биринчи президент Нурсултон Назарбоев номи билан аталувчи университет¸ мактаблар¸ бир неча фонд¸ музей¸ парк ва тарихий-маданий марказлар бор. Қозоғистон фанлар академияси Назарбоевга "Аср олими" унвонини берган.  

Суратда: Остонадаги Назарбоев университети. 2012 йил 29 ноябр.  

Қозоғистонда ва баъзид хориж давлатларида Нурсултон Назарбоев акс этган ëдгорлик¸ бюстлар ўрнатилган. 

Суратда: Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Чўлпон ота шаҳрида Нурсултон Назарбоевга атаб ўрнатилган ëдгорлик. 2007 йил июнь.

Қозоғистон Совет даврида ҳукуматга келган шахс бошқарувда турган ягона мамлакат. Ўзбекистонни СССР тарқалгунга қадар ҳукумат тепасига келиб бошқариб келган Каримов 2016 йилда ўлди.    

2011 йил 16 декабр куни Манғистау вилояти Жанаозен шаҳрида бўлган нефтчилар намойиши куч билан бостирилди¸ 16 киши ўлди. Жанаозен воқеаларидан кейин Қозоғистон президенти расмий ташриф билан Германияга жўнаб кетди. Немис журналистининг Жанаозен ҳақидаги саволига у полиция ҳаракатини ҳимоя қилиб жавоб берди. Назарбоев:  

- Агар бир неча ëшлар мустақиллик кунида одамларни калтаклай бошласа¸ болаларни хафа қилса¸ микрофонларни улоқтирса ва оз сонли полиция ходимларини урса¸ бунинг устига улар ичиб олган бўлса¸ Германияда нима қилган бўлишарди?

Кейинчалик "Жанаозен иши" бўйича 30 нефтчи ва фаоллар "оммавий тартибсизликларни уюштириш" айблови билан¸ бир неча маҳаллий амалдорлар ва полиция ходимлари "хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш" айблови билан суд қилинди.  

Суратда: Нурсултон Назарбоев полиция билан Жанаозенда. 2011 йил 22 декабр. 

Ғарб матбуоти Нурсултон Назарбоевнинг кейинги президентлик сайловида иштирок этиш имконияти ҳақида ëзган эди. 2014 йил февралида Bloomberg журналистининг саволига жавоб берган Назарбоев "Мен 2016 йил декабр ойигача сайланганман. Вақт келсин¸ кўрамиз" деб жавоб берган эди.  

 

2015 йил февралда Қозоғистон халқлари Ассамблеяси муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказишни таклиф қилди. ҚХА таклифини парламент¸ ҳукумат тарафдори бўлган партиялар ва президент қўллаб-қувватлади. Назарбоев сайловни 26 апрелга белгилади. Сайловда унга унчалик таниш бўлмаган икки одам - ўз номзодини илгари сурган Абулғози Кусаинов ва ҳукумат тарафдори бўлган Коммунистик партиядан номзод Турғун Сиздиков рақиб бўлди. 

Суратда: Нурсултон Назарбоев Остонада ҚХА сессиясида. 2015 йил 23 апрел.

Расмий маълумотларга кўра¸ 2015 йил 26 апрелда бўлган сайловда Назарбоев сайловчиларнинг 97¸75 фоиз овозини олди. МСК маълумотига кўра¸ Коммунистик партия номзоди Турғун Сиздиков 1¸61 фоиз овоз олди. Абулғози Кусаинов сайловчиларнинг 0¸64 фоиз овозини олди. ЕХҲТ кузатувчилари ўз ҳисоботларида ҳақиқий мухолифат йўқлиги ва сўз эркинлиги чекланганлиги учун сайловчилар танлови чегараланганлиги ҳақида ëзди.  

2016 йил ноябрда Bloomberg агентлигига интервью берган Назарбоев 2020 йилгача ишламоқчи экани ҳақида гапирди. "2020 йилда биз сиз билан учрашамиз"¸ деди кулиб Назарбоев. У яна янги муддат ҳақида гапиришга эрта экани¸ ҳаммаси унинг соғлиғи ва аҳоли қўллаб-қувватлашига боғлиқ эканини айтди. Шунингдек¸ у ҳукуматни меросхўрга бериш сценарийси ҳақида ўйламаëтгани ҳақида ҳам айтди.  

Суратда: Назарбоев Bloomberg журналистига интервью бермоқда. 

25 январ куни Нурсултон Назарбоев маҳаллий телеканаллар орқали халққа мурожаат қилди. У ҳукумат органлари ваколатларини янгидан тақсимлаш бўйича ислоҳот ҳақида гапирди. Назарбоев ўз ваколатларининг бир қисмини парламент ва ҳукуматга бермоқчи эканлигини айтди. Конституцияга киритиладиган ўзгартишлар парламент томонидан икки иш кунида қабул қилинди. Ҳукуматга кўра¸ ўзгаришлар мамлакатдаги ҳолат учун парламент ва ҳукумат масъулиятини оширади. Freedom House халқаро ташкилоти ислоҳотни эски фасад устига тортилган яна бир бўëқ деб атади.  

2019 йил 19 март куни халққа мурожаат қилган Нусрултон Назарбоев президентликдан кетиш ҳақидаги буйруққа имзо чекди.