Далласдаги бир кун: 1963 йил 22 ноябр

Президент Жон Кеннеди 1963 йил 22 ноябр куни унга суиқасд уюштирилишидан бир неча соат олдин Техас штати Форт Вортҳ шаҳрида вице президент Линдон Жонсон ва биринчи хоним Жаклин Кеннеди билан бирга нонушта қилмоқда. 

Президент Жон Кеннеди 1963 йил 22 ноябр куни эрталаб Форт Вортҳ шаҳрида одамлар қаршисида.

Президент Жон Кеннедининг Оқ уй томонидан тайëрланган Даллас ва Форт Вортҳга қиладиган расмий сафари иш жадвали. Бу жадвалда унинг 1963 йил 22 ноябр куни 8:45дан 12:30гача қилинадиган ишлари режаси акс этган.

Президент Жон Кеннеди ва биринчи хоним Жаклин Кеннеди 1963 йил 22 ноябр куни суиқасддан бир соат олдин Далласнинг Love Fieldига келди.

Президентни Даллас Шоҳ кўчасининг икки томонига йиғилган одамлар қарши олмоқда.

Президент Жон Кеннеди суиқасд уюштирилишидан олдин хотини Жаклин¸ Техас губернатори Жон Конали ва унинг хотини Нелли билан бирга. Конали жиддий жароҳат олди¸ аммо унинг ҳаëти сақлаб қолинди.

Президент жасади Вашингтон яқинидаги Andrews ҳарбий ҳаво базасига хотини Жаклин Кеннеди ва акаси АҚШ Адлия вазири Роберт Кеннеди ҳамкорлигида олиб келинди.

Президент Кеннеди ўлимида айбланиб ҳибсга олинган Ли Ҳарви Освальд 1963 йил 22 ноябр куни Далласдаги матбуот конференциясида сўзламоқда.

Президент Жон Кеннеди жасади 1963 йил 23 ноябр куни Оқ уйнинг Ғарбий хонасида.