Россия ҳарбийларининг 65 километрлик колоннаси Киев томон йўналмоқда

Maxar хусусий ширкати сунъий йўлдоши олган фотосурат.

Беларусь чегараси томонидан 28 февраль куни Киевга қараб йўл олган Россия ҳарбий колоннасининг узунлиги 65 километрни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Maxar хусусий ширкати сунъий йўлдоши олган фотосуратлар гувоҳлик бермоқда. Вашингтон Украина пойтахтига ҳужумнинг иккинчи тўлқини тайёрланаётгани тўғрисда маълум қилди.

Колонна зирхли техника, таклар, артилерия, юк машиналаридани иборат. Улар Киевга аскарлар ва ёнилғи олиб кетмоқда. 1 март ҳолатига кўра, Россия колоннасининг қаерда экани тўғрисида маълумот йўқ.

АҚШ сенатори Крис Мёрфи Конгресс аъзолари учун ўтказилган ёпиқ брифингдан сўнг твиттер саҳифасида Россия ҳарбийлари яқин ҳафталар ичида Киевни қамал қилишни режалаштираётгани тўғрисда ёзди.

“Шаҳар учун жанг узоқ ва қонли бўлади, украинлар кўча жангларига тезкор тайёргарлик кўрмоқда”,-деб билдирди сенатор.