Коронавирусга чалинганлар сони 188 мингдан ошди, қурбонлар сони 1340 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 2021 йил 7 ноябрь ҳолатига кўра, 188 минг 169 нафарга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, кеча мамлакат бўйлаб 245 киши коронавирусга чалинган.

Якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Сирдарё вилоятларидан ташқари барча ҳудудларда 273 киши тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 184 минг 242 нафарга етган.

ССВ ўтган кеча-кундузда коронавирусга чалинган беморлардан яна 2 нафари вафот этиб, коронавирус қурбонлари сони 1 минг 1340 нафарга етганини қўшимча қилган.