Шимолий Корея асосчиси Ким Ир Сеннинг кенжа укаси 101 ёшида вафот этди

Шимолий Корея байроғи.

Корея Халқ-Демократик Республикаси асосчиси Ким Ир Сеннинг кенжа укаси Ким Ён Чжу 101 ёшида вафот этди.

Yonhap агентлигининг билдиришича, Шимолий Корея Коммунистик партиясининг таниқли намояндаси бўлган Ким Ён Чжунинг ўлим сабаблари маълум қилинмади.

Ким Ир Сеннинг набираси, Ким Чен Ирнинг ўғли ва Шимолий Кореянинг амалдаги раҳбари Ким Чен Ин бобосининг укаси ўлими муносабати билан таъзия изҳор қилди.

Ким Ён Чжу 1920 йилда туғилган. У акаси Ким Ир Сен ҳукмронлиги даврида Корея Меҳнат партияси ташкилий бўлимини бошқарган.

1973 йилда унинг ўрнини акасининг ўғли Ким Чен Ин эгаллади. Шундан сўнг Ким Ён Чжу сиёсий майдонда 20 йил кўриниш бермади.

1993 йилда у Корея Меҳнат партияси сиёсий бюросининг аъзолиси сифатида майдонга чиқди. Сўнгги марта у жамоатчиликка 2015 йилда кўриниш берган эди.