КХДР ўзини “ядровий давлат” деб эълон қилди

Шимолий Корея ўзини “ядровий давлат” ўлароқ эълон қилди. Бу борада КХДР Олий халқ йиғини “Ядровий қуролга бўйича сиёсат” деб номланган қонун қабул қилди.

Янги ҳужжат, КХДРга ҳужум қилинган тақдирда, душманга қарши автоматик равишда ядровий зарба йўллаш имконини беради.

Қонунда мамлакат лидери Ким Чен Инга ҳужум қилинганда ядровий зарба берилиши мумкинлиги қайд этилган.

Айни пайтда ядровий қуролдан "ташқаридан тажовузга қарши охирги чора сифатида фойдаланилиши ҳамда Шимолий Корея ядровий қуролдан биринчи бўлиб фойдаланмаслиги айтилган.