Мисрдаги поезд тўқнашувида камида 15 киши нобуд бўлди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Миср шимолида чоршанба куни йирик темир йўл аварияси содир бўлди. Йўловчи поезди таркибидан узилган бир неча вагон параллел йўлдаги юк вагонларига бориб урилди. Ҳалокат чоғида камида 15 киши ҳаётдан кўз юмгани айтилмоқда.