Москвада кинорежиссёр Владимир Меньшов коронавирусдан вафот этди

Владимир Меньшов рафиқаси - актриса Вера Алентова билан

Россия пойтахтида коронавирусга чалингани ортидан кинорежиссёр ва актёр, РСФСР халқ артисти Владимир Меньшов 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Мосфильм маълумот тарқатди.

Июнь ойи охирида Меньшов COVID-19 юқтириб олгани, хасталик енгил кечаётгани ҳақида хабар қилинганди.

Владимир Меньшов ўзбек томошабинига “Муҳаббат ва кабутарлар”, “Москва кўзёшларга ишонмайди” ва бошқа кинокартиналар орқали яхши таниш бўлган. 120 дан ортиқ фильмда роль ўйнаган актёр 1991 йили ўзбек режиссёри Зулфиқор Мусоқовнинг “Абдуллажон” фильмида ҳам суратга тушган эди.

Владимир Меньшов 2003 йилда “Единая партияси”га аъзо бўлган, 2018 йилги президент сайловида Владимир Путиннинг ишончли вакили бўлган. 2021 йили у “Справедливая Россия – За правду” партияси рўйхати бўйича Давлат думасига сайловда иштирок этмоқчи эди.