Москвада ўз автомобилида украинча қўшиқ эшитган киши суд қарори билан ҳибсга олинди

Иллюстратив сурат

Москвалик Антон Усов полиция талабларига бўйсунмаганлик ва Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини "обрўсизлантирганлик" моддалари бўйича айбдор деб топилди. Суд унга 15 суткалик ҳибс ва 50 минг рубллик жарима шаклида жазо тайин қилди.

Полициячиларнинг қайд этишларича, бунга унинг автомобили ичидан украинча қўшиқ янграб тургани сабаб бўлган. Украинча қўшиқ тинглаш қайси қонун билан тақиқланганига аниқлик киритилган эмас.

"ОВД-Инфо" лойиҳаси маълумотига кўра, Усов ёлғиз ота бўлиб, унинг қарамоғида 18 ёшга кирмаган тўрт нафар бола бор. У мазкур модда бўйича биринчи марта жавобгарликка тортилган. Судья Антон Усовга мазкур модда бўйича маъмурий қамоқ жазосининг энг максимал муддатини тайин қилган.