Россия: Полиция Навальний штабларида тинтув ўтказди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальный ўз штабларида тинтув ўтказилгани ҳақида маълумот тарқатди. Навальнийга кўра, полиция Санкт-Петербург, Псков ва Калугадаги штаблардан компьютерлар, ташвиқот материаллари ва ходимларнинг шахсий ашёларини олиб кетган. Мухолифатчи ўз тарафдорларини 28 январь куни "сайловчилар забастовкаси"да иштирок этишга чақирмоқда.