Жорий йилнинг 14 август куни COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга Франциядан 276 минг 480 доза AstraZeneca вакцинаси олиб келиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Шанба куни келтирилажак партия билан мамлакатдаги жами вакцина миқдори 14 миллион 856 минг 540 дозага етади. Бундан 10 миллион 500 минг дозаси ZF-UZ-VAC2001 (ўзбек-хитой) вакцинаси, 3 миллион 60 дозаси Moderna вакцинаси, 986 минг 480 дозаси AstraZeneca вакцинаси, 370 минг дозаси эса “Спутник V” вакцинасидир.
Аввалроқ Озодлик Германия расмийлари маълумотига таянган ҳолда яқин орада Берлиндан Тошкентга 355 минг 200 доза AstraZeneca вакцинаси йўлланиши ҳақида хабар қилган эди. Мазкур партия ЖССТнинг COVAX дастури доирасида етказилиши айтилган.