Ўзгидромет Фарғона водийси вилоятлари аҳолисини сел хавфидан огоҳлантирди

Иллюстратив сурат

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази 15-16 июль кунлари Фарғона водийсида жойлашган вилоятлар аҳолисини сел келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ўзгидромет қайдича, пайшанба ва жума кунлари Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларида кутилаётган ёғингарчилик ҳисобига Aндижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

Айни пайтда синоптиклар 14 июль куни водий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкинлигини маълум қилганлар.

Наманганнинг Косонсой туманида 13 июль куни кузатилган сел оқибатида 8 киши нобуд бўлгани, 6 киши тан жароҳати олгани ҳақида Озодлик аввалроқ ФВВ маълумотига таянган ҳолда хабар қилганди.