Қозоғистоннинг Ақтўбў вилояти расмийлари оқсим касаллиги борлигини инкор қилди

Иллюстратив сурат.

Қозоғистоннинг Ақтўбў вилояти ветеринария бошқармаси Бестамақ қишлоғидаги чорвада оқсим касаллиги аниқлангани тўғрисидаги хабарларни рад этди.

Ветеринарларга кўра, қишлоқда оқсим эмас, ринотрахеит аниқланган.

Ветеринария бошқармаси бошлиғи ўринбосари Иса Базаровнинг айтишича, ринотрахеит йирик шоҳли қорамоллар ўртасида тарқаладиган юқумли касалликдир, аммо оқсим каби ўта хавфли эмас.

Айни пайтда Бестамақ қишлоғида 35 та қорамол ринотрахеит билан касаллангани аниқланган. Бундан ташқари яна 6 бош қорамол касалликдан ўлган.

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Алға туманига қарашли Бестамақ қишлоғида чорва орасида оқсим касаллиги тарқалгани тўғрисида 22 ноябрь куни хабарлар тарқалган эди.

Оқсим хавфли вирус ҳисобланади. Бу вирус одамга юқиши мумкин.