OzodMikrofon “Бухоронинг Қандимидаги завод қурилишида 2 ойдан бери маош берилмаяпти”

Russia/Daghestan -- microphone

“Қандим нефтни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаймиз. Икки ойдан бери ойлик беришмаяпти. Дардимизни кимга айтишни билмаяпмиз...” Озодликка етиб келган шу қисқагина мактуб муаллифи билан OzodMikrofon эшиттириши боғланди.

Суҳбатдан бу мавзу жорий ой бошида кўтарилгани маълум бўлди. 2 ноябрь куни Озодликнинг SizdanTelegram рукни остида эълон қилинган хат мана бундай бошланган эди:

"Биз Бухоронинг Қандим заводида ишлаймиз. Октябр ойининг 15-чи санасигача ойлик маош беришлари керак эди. Мана яна ойнинг ярми ўтиб бўлган бўлсада, бироқ ҳали ойлик маош олганимиз йўқ. Қачон ойлик маош берилишидан ҳеч бир дарак ҳам бўлмаяпти. Масъул шахсларга мурожаат қилсак, "пул йўқ" деб баҳона қилмоқда”.

Бу хат эълон қилинганига 18 кун бўлди ва исми сир қолиши шарти билан OzodMikrofonга шикоят қилган ишчининг айтишича, аҳвол мутлақо ўзгармаган: ҳанузгача завод қурилиши маъмурияти ишчилардан қарзини узгани йўқ.

Эътиборингизга ишчининг айтганларини OzodMikrofon форматида, яъни қўшимча ўрганмай ҳавола қилаяпмиз. Завод қурилиши раҳбарияти учун Озодлик микрофонлари доим очиқ.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

OzodMikrofon: Қандимдаги завод қурилиши ишчиларига 2 ойдан бери маош берилмаяпти