"Америкадаги ўзбеклар депрессияга тушганда дўхтирга бормайди"

АҚШда яшаëтган ўзбекистонлик журналист Жаҳонгир Муҳаммад бу гапни OzodNazarда -ўзбекистонлик муҳожир Сайфулла Соипов Нью-Йоркда саккиз одамни ўлдирганидан сўнг Америкадаги ўзбекларга нисбатан муносабат ўзгарган-ўзгармаганига оид саволга жавоб бера туриб айтди.

Суҳбат давомида Жаҳонгир Муҳаммад шунингдек 2004 йилда Ўзбекистон сиëсий бошқарувидан четлатилган Бош вазирнинг собиқ 1-ўринбосари Исмоил Жўрабековнинг Шавкат Мирзиëев томонидан эҳтиром супасига қайтарилаëтгани¸ қолаверса¸ Ўзбекистон фармацевтика бозоридаги ўзгаришлар хусусида ҳам мулоҳаза билдирди.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

OzodNazar: АҚШга келган ўзбеклар депрессияга тушганда дўхтирга бормайди!