OzodNavigator: Хорижда банк карталари ва Интернет тўлов тизими оммабопми?

Энг йирик онлайн дўкон Amazon сайти.

OzodNavigator дастурининг 29 январь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05да бошланадиган сонида, "Сиз яшайдиган мамлакатда банк карталари ва Интернет тўлов тизимлари қандай ишлайди, каби саволларга Ўзбекистондан ташқарида яшаб, ишлаётган ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.



Шу ой бошроғида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Вазирлар маҳакамасининг 2013 йил якунларига бағишланган мажлисда қилган маърузасида “мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда мутаносибликка эришгани, модернизация ва диверсификация ҳисобидан юқори суръатлар билан ривожлангани”га мисоллардан бири ўлароқ, “товар ва хизматлар учун тўловларни Интернет тармоғи ва мобиль телефонлар орқали амалга ошириш тизими жорий этилди” дея таъкидлади.

Президентининг яна айтишича, Ўзбекистонда шу пайтгача “10 миллиондан зиёд пластик карточка муомалага чиқарилган бўлиб, уларнинг қарийб 2 миллион 500 мингтаси онлайн карточкалардир”.

Мутахассислар президентининг бу иддаоси анчайин бўрттирилганини айтаётган бўлса-да, президентнинг онлайн тўлов тизими ривожланишнинг аломати эканини эътироф этаётгани характерлидир ва шу сабабдан OzodNavigator дастурига бу сафар ана шу мавзуни танладик.



OzodNavigator дастурининг чоршанба, 29 январь куни Тошкент вақти билан соат 21:05да эфирга чиқадиган сонида одатдагидек Ўзбекистон эмас, хориждаги ўзбеклар тажрибаси ҳақида гаплашамиз.

Хорижда Интеренет орқали тўлов тизими қандай ишлайди? Банк карталарининг қандай турлари бор? Банк карталаридан кенг фойдаланиладими?

Банк картасини олиш қийинми ёки уларда ҳам маошларининг маълум қисмини мажбуран банк картасига ўтказиб беришадими?

Банк картасида пулни ечиб олиш қийинми? Банкоматларга қанчалик ишонса бўлади? Банк карталарининг нақд пулдан нима афзалликлари бор?

Банк картаси ёрдамида Интернет ёки мобиль телефон орқали қандай тўловларни амалга ошриб бўлади? Инетренет орқали товар сотиб олиш қанчалик хавфсиз ва ишончли?

OzodNavigator дастурининг 29 январь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21.00да эфирга чиқадиган навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator Ўзбекистон ҳақида эмас, хориждаги ўзбекистонликлар ҳақида.

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сони 29 январь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05да радио эшиттиришимиз, www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассникидаги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!