Ozon онлайн-ритейлерининг Москвадаги омборхонаси ёниб кетди, бир киши ҳалок бўлди

Ёнғин оқибатида Ozon 10 миллиард рубль зиён кўргани айтилмоқда.

Ozon онлайн-ритейлерининг Москва вилояти Истра шаҳридаги омборхонасида юз берган ёнғин 17 соатда ўчирилди. Россия ахборот агентликларининг хабар беришича, ёнғин пайтида бир киши ҳалок бўлган, 11 киши куйган. Улардан икки нафарининг аҳволи ўртача оғирликда экани билдирилди.

Ёнғин оқибатида 55 минг квадрат метр метрли омбор куйиб кул бўлди. Омборхонадан мингдан ортиқ ходим эвакуация қилинди. Ёнғинни ўчиришга вертолёт ва поезд жалб қилинди.

“Новости” агентлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли хизматлардан бирида ишловчи манбасига таянган ҳолда Ozon омборхонасига номаълум шахс томонидан ўт қўйилгани тўғрисида хабар берди. Аввалроқ ёнғин сабаби сифатида электр симларидаги қисқа туташув ва техника хавфсизлигига риоя қилмаслик айтилган эди. Москва вилоят прокуратураси ёнғин юзасидан тергов-суриштирув ишларини бошлади.

Ёнғин оқибатида Ozon 10 миллиард рубль зиён кўргани айтилмоқда. Расман билдирилишича, ёниб кетган омборхона биноси 17 миллиард рублга суғурта қилинган эди. Ozon ёниб кетган ёки зарар кўрган маҳсулотлар ҳақини тўлиқ тўлаб беришни ваъда қилмоқда.