Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 13 сентябрь куни бир неча фуқаро кўнгил айниши, қайт қилиш ва бошқа оғриқлар билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилишган.
Санитария-эпидемиология қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, ҳолат ўрганилганда мазкур фуқаролар Пастдарғом туманидаги “Мералс” МЧЖдан fast-food истеъмол қилгани аниқланган. Текширувлар ортидан "Мералс” МЧЖ фаолиятига чек қўйилган.
“Ҳозирда мазкур ҳолат Санэпидқўмита томонидан тўлиқ назоратга олиниб, суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда”, дейилган Санэпидқўмита хабарномасида овқатдан заҳарланганнинг аниқ сони очиқланган эмас.