Совет Ўзбекистонининг унутилган суратчиси

Тошкентдаги тўқимачилик фабрикасида ишчиларнинг йиғилиши. Суратчи Макс Пенсон 1925 йилдан 1949 йилгача Совет Ўзбекистонининг ҳаëтини суратларга муҳрлади. 

Макс Пенсоннинг портрети. Суратчи 1893 йилда бугунги Беларус ҳудудида туғилди¸ аммо Биринчи жаҳон уруши бошлангандан кейин антисемитизм зўравонлигидан қочиб Ўзбекистонга бориб жойлашди. 

Тошкентда қизлар синф хонасида. Пенсон Марказий Осиëдаги янги ҳаëтини санъат ўқитувчилигидан бошлади. 

Бурқага ўранган аëл югураëтган Пенсонни қўллаб-қувватламоқда. Пенсон ўқитувчилик фаолиятидаги муваффақияти учун мукофот сифатида фотоаппарат олгач¸ ўзини суратчиликка урди. 

Аëл киши ўзбек анъанавий каштачилиги панели фонида суратга тушмоқда. Пенсон кейинчалик Советларни пропаганда қилувчи ва кундалик ҳаëтни акс эттирувчи расмларни суратга олиш учун Правда Востока газетасига ишга олинди. 

Темир йўл ишчиси. 

Бухоролик иккита яҳудий қария.  

1939 йилда Катта Фарғона каналини қазаëтган ишчилар. 270 километрлик канал дарë сувларини жанубий Ўзбекистон пахта далаларига йўналтирди. Каналнинг муваффақиятли битирилиши дарëларнинг ўзанини бошқа томонга бурди ва бу кейинчалик Орол денгизининг деярли қуришига олиб келди.  

Рус инструктори ўзбек талабаларига дарс ўтмоқда. Ўзбекистондаги совет ҳукумати исломни репрессия қилиши ва саводхонликни ошириш йўлидаги ҳаракатлари билан ажралиб турди. 

Тошкент кўчаларига паранжи ëпилган аëллар. Совет ҳукумати даврида бундай кўринишлар жуда ҳам камайиб кетди. 

Ўзбек қизи Ленин китобларидан бирини ўқимоқда. 

Ҳайкалтарош Н.Красовскийнинг 1943 йилдаги асари. Бу ҳайкал кейинчалик Тошкент марказига ўрнатилган. 

Бола далада кучук болалари билан. 

Ҳамшира касални ювинтирмоқда. 

Масхарабоз. 
 

Ëш йигитлар 1940 йилда стадионда машқ қилмоқда. Қизил Армия сафида Ўзбекистондан 1,4 миллионга яқин одам Иккинчи жаҳон урушида қатнашган.   

Тошкент марказида ўтказилган парадда "Жонли эмблема" бўлиб қатнашаëтган болакай. 

Янги терилган пахта хирмони. 

Пахта терувчи янги терилган пахта устида. 

Дорбоз. 

Ëш атлетчилар (1946 йил). Иккинчи жаҳон уруши даврида СССР оғир саноати рус ва украин ишчилари билан бирга Марказий Осиëга кўчирилганидан кейин Ўзбекистондаги демографик вазият кескин ўзгариб кетди.  

Акробатлар. 

1940 йиллардаги боғча тарбиячиси. 

Тамара хоним. Келиб чиқиши армани бўлган ўзбек раққосаси. У исломий кийимларсиз рақсга тушган биринчи ўзбек аëли сифатида танилган. 

Дарë бўйича пионерлар. 

Ëш гимнастикачи Комсомол кўли (бугунги Ўзбекистон Миллий боғи ичидаги кўл - таҳририят) ëнида суратга тушмоқда. Уруш охирларида Пенсонни туғилган жойидан кетишга мажбур қилган антисемитизм сўравонлиги бутун СССР бўйлаб бош кўтара бошлади.  

Далада ишлаëтган тракторга ўрнатилган Сталин портрети. Сталиннинг яҳудийларга қарши сиëсати кучайгани ортидан Пенсон 1948 йилда Правда Востока газетасидан ишдан бўшатилди. 

Макс Пенсон ишга олинмаслиги ортидан қашшоқлаша бошлади. Суратчи 1959 йилда ўз жонига қасд қилди. 

Параддаги ўзбек қизлари. Пенсоннинг маҳорат билан олинган суратларига қарамасдан унинг суратчилик тарихига қўшган ҳиссаси камдан кам тан олинган.  

Қуëш нурлари тушиб турган Тошкентдаги Олий Совет зали. 1998 йилда Ню Йорк Таймс газетаси суратчининг Тошкентда туширган суратларидан иборат катта архивига эга бўлган Пенсон оила аъзолари билан суҳбатлашди. "Ўзбек ҳукумати унинг тарғиботини амалга оширишдан манфаатдор эмас¸ чунки у ўзбек бўлмаган", деди Пенсоннинг куëви. "Рус элчихонаси у рус бўлмаганлиги учун ҳомийлик қилишдан бош тортди¸ исроилликлар эса у билан қизиқмасликларини¸ чунки у яҳудийлар билан боғлиқ мавзуларга диққатлича эътибор бермаганлиги айтди". 

 

Ўз туғилган жойидан Совет Ўзбекистонига кўчиб келган суратчи ишдан бўшатилгунига ва ўз жонига қасд қилгунига қадар Совет Ўзбекистони одамларининг ҳаëтини фотоаппарат лентасига муҳрлашга муваффақ бўлди.