Ҳафта суратлари: Путин ва Порошенко¸ 12 яшар куëв ва 8 яшар келин

Украина ҳарбийлари Донецкдаги ҳарбий лагерда дам олмоқда.

Афғонистоннинг Балх провинциясида 12 яшар куëв 8 яшар келинга уйланди. 8 яшар Минанинг отаси қизини эрта турмушга беришига иқтисодий муаммолар сабаб бўлганини айтади.

Афғонистонлик бола Кобулда Советлардан қолиб кетган танк устида.

Москва марказида Украина шарқидаги урушга қарши намойиш.

Россияпараст айирмачи Донецкда ўз позициясини қўриқламоқда.

Диндорлар Тбилисидаги Сиони черковида Мария куни муносабати билан ўтказилаëтган диний маросимда иштирок этмоқда.

Рус ҳарбийлари Украина билан чегарадош Ростов вилоятидаги Краснодаровка қишлоғи ëнидан ҳарбий машинада ўтиб кетмоқда.

Донецкда мактаб биноси ëнмоқда.

Бир гуруҳ одамлар Исроил босиб олган Голан тепаликларини Суриядан ажратиб турувчи Исроил назорати остидаги ҳудудда чиқаëтган тутунни томоша қилишмоқда. 

 

Афғонистонлик маҳбусалар Ҳиротдаги аëллар қамоқхонасида гилам тўқимоқда.

Она Украина ИИВнинг махсус батальонига кўнгилли бўлиб кирган ўғлини қасамëддан кейин қутламоқда. 

Украина ҳарбийлари Луганскда отишма пайтида транш ëнидан ўтиб кетмоқда. 

Фаластинликлар¸ гувоҳлар сўзларига кўра¸ Исроил армияси томонидан вайрон қилинган уйида.

Исроил ва Хамас Ғазода оташкесимга эришганидан кейин фаластинлик болалар қўлларида милтиқлар билан. 

Россия президенти Владимир Путин (чапда) ва Украина президенти Петр Порошенко 26 август куни Минскда қўл бериб кўришмоқда.

Донецкда отишмалардан кейин касалхона подвалида аëл киши касал дугонасининг ëнида.

Афғон миллий армияси аëл офицерлари 24 август куни Кобулда битирув маросимида.

Украина президенти Петр Порошенко Одессадаги Қора денгиз портида Мустақиллик кунида мадҳияни тингламоқда.

Чегара кучлари Мустақиллик куни муносабати билан Киевда ўтказилган парадда.