Ҳафта суратлари -- 7-13 Июл

Сурия ўз ракетасини номаълум йўналишга қараб учирмоқда. (Ассошиэйтед пресс)

Казак Красноярскнинг Сибир шаҳри яқинидаги аҳоли пунктларидан бирида ўтказилган рейдда ëввойи ўтларни ëқиб юбориш учун ўрмоқда. (Ройтерс/Иля Наймушин)

Ўзининг 50 йиллигини нишонлайдиган Rolling Stones гуруҳи аъзолари Лондондаги клублардан бирининг ëнида суратга тушмоқда. (Ройтерс/Ранкин)

Испаниянинг Памплона шаҳрида ўтаëтган Сан Фермин фестивалида ҳўкизларнинг учинчи югуришида қочаëтган бири ҳўкиз ëнида йиқилиб тушмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Педро Арместре)

Болалар Афғонистон-Покистон чегарасидаги Торхам туманида Покистонда сотиш учун рангли металларни йиғишмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Нуруллоҳ Ширзода)

Собиқ АҚШ атлетикачиси Майкл Жонсон Англиянинг Сейлсбурисида Олимпиада машъаласи билан. (Ройтерс/Киран Доҳерти)

Аëллар Лондон Олимпиадаси фестивали доирасида ëнаëтган гулдонлар ўрнатилган металлни томоша қилишмоқда. (Ройтерс/Киран Доҳерти)

Мисрнинг янги сайланган президенти Муҳаммад Мурсий тарафдорлари Қоҳиранинг Таҳрир майдонида қўлларида янги президент сурати билан. (Ройтерс/Амр Абдуллоҳ Далш)

Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко тарафдорларидан бири Киев олий суди биноси ëнида Тимошенко портрети билан. (Ройтерс/Анатолий Степанов) 

Союз ТМА-05М космик кемаси учириш учун Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромига олиб келинмоқда. ()Ройтерс/Шамил Жуматов

Мумбайдаги темир йўл вокзалларидан бирида Жаҳон аҳолишунослиги кунида эрталабки тиғиз пайтда йўловчилар одамлар билан тўлиб тошган поезддан тушишмоқда. (Ройтерс/Вивек Пракаш)

Потокаридаги Хотира маркази тепасида Босния-Герцоговинадаги Сребреника қатлиоми қурбонларини оммавий дафн қилишдан бир кун олдин чақмоқ чақмоқда. (Ройтерс/Дадо Рувич) 

АҚШ пиëда қўшинлари аскари Афғонистоннинг Пактия провинциясида буғдойзор бўйлаб юриб кетмоқда. (Ройтерс/Лукас Жексон)

Россия армия генерали Николай Макаров Пентагонда АҚШ армияси аскарлари ëнидан ўтмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Жим Ватсон)