Покистонда сув тошқинлари оқибатида камида минг киши ҳалок бўлди

Покистонда сув тошқинлари июль ойида бошланган.

Июнь ойидан бери Покистонда юз берган сув тошқинларида камида минг киши ҳалок бўлди, деб билдирди 28 август куни Табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича миллий бошқарма.

Расман билдирилишича, сўнгги бир сутка ичида ҳалок бўлганлар сони 119 кишига етган, ўлганларнинг жами сони эса 1033 кишини ташкил этмоқда.

Покистонда жорий йилда 33 миллион киши яшайдиган ҳудудларда сув тошқинлари юз берган. Ҳар етти нафар покистонликдан бир нафари табиий офатдан жабрланган, деярли бир миллионта турар-жой биносига жиддий зарар етган.

Ҳукумат сув тошқинлари оқибатида икки миллион гектар экан майдони, 3451 километр йўл, 149 кўприк вайрон бўлганини маълум қилди. Бош вазир Шахбоз Шариф халқаро ҳамжамиятга табиий офат оқибатларини бартараф этишда кўмак сўраб мурожаат этди.

27 август куни Покистон Ташқи ишлар вазирлиги БМТ 30 августдан бошлаб тезкор ёрдам кўрсатиш учун 160 миллион доллар маблағ йиғиш жараёнини бошлашини билдирган эди.