Покистонда собиқ бош вазир Имрон Хон ҳибсга олинди

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон

Покистонда собиқ бош вазир Имрон Хон ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинган. Бу маълумотни Озодликка Имрон Хон етакчилигидаги “Таҳрики Инсоф” партиясига алоқадор сенатор тасдиқлади.

Geo TV маҳаллий телекомпанияси собиқ бош вазир коррупцияга оид иш бўйича Исломобод суди томонидан ҳибсга олингани ҳақида хабар қилди.

Reuters агентлиги воқеа гувоҳи сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, Имрон Хон Исломобод суди дарвозасига кириши билан унинг ортидан ҳарбий қисмларнинг кўплаб аскарлари ва бронетранспортер кирган.

Гувоҳга кўра, дарвоза зирҳли техника воситасида тўсиб қўйилган, кўп ўтмай эса Хон кучайтирилган қўриқчилик колоннаси билан олиб кетилган.

Ҳибсга олиш 7 май куни Имрон Хон армиянинг юқори лавозимли генералини ўтган йили унга суиқасд уюштиришга алоқадорликда айблагани ортидан амалга оширилган.