Путиннинг Қозоғистонга ташрифини танқид қилган олмаоталик 15 суткага қамалди

Россия президенти Владимир Путинга қарши ўтказилган норозилик акцияларининг биридан лавҳа

Олмаота туманлараро маъмурий суди шаҳар турғуни бўлган Рафиқ Жарилқасимовни 15 суткага ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди, дея хабар қилди Озодликнинг қозоқ хизмати.

У Россия президенти Владимир Путиннинг Қозоғистонга келишини қораловчи видео ёйинлагани ортидан 13 октябрь куни қўлга олинган.

Sud.kz сайтида ёзилишича, Рафиқ Жарилқасимов Путиннинг Қозоғистонга келиши муносабати билан “ноқонуний митинг”га чиқишга чақирган. У маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекснинг 488-моддаси – “Қозоғистоннинг тинч йиғилишлар уюштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик” бўйича айбланган.