Қирғизистонда янги ҳукумат қасамёдга келтирилди, ҳукумат таркиби қисқарди

Қирғизистоннинг янги бош вазири Улукбек Марипов, Бишкек, 2021 йил 3 феврали

Қирғизистон парламенти жорий йилнинг 3 февраль куни бош вазир лавозимига Улукбек Марипов номзодини, у томонидан таклиф қилинган дастурни ҳамда янги ҳукумат таркибини тасдиқладилар.

Бош вазир номзоди тасдиқланганидан 2 соат ўтгач, янги ҳукумат аъзолари қасамёдга келтирилдилар. Парламент мажлислар залида ўтказилган мазкур маросимда президент Садир Жапаров ҳам иштирок этди.

Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби билан ҳукумат тузилиши ҳам сезиларли даражада ўзгарди – ундаги вазирлик, қўмита ва агентликлар сони 48 тадан 12 тага туширилди, янги ҳукуматда эса жами 16 аъзо фаолият юритадиган бўлди.