Букингем саройи Карл IIIнинг тож кийдириш маросими санасини эълон қилди

Британия қироли Карл IIIга тож кийдириш маросими 2023 йилнинг 6 майида ўтказилади. Бу ҳақда Букингем саройи маълум қилди.

Маросимни Вестминстер аббатлигида Кентерберий архиепископи ўтказади. Карлнинг рафиқаси Камиллага ҳам шу куни тож кийдирилади. У консорт-қиролича мақомига эга бўлади.

73 ёшли Карлнинг онаси қиролича Елизавета II 8 сентябрда Шотландиядаги Балморал қасрида 96 ёшида вафот этган эди. У тахтга 1952 йилда ўтирганди. Елизавета II Британия ва Англия тарихидагина эмас, жаҳон тарихида тахтда энг узоқ муддат ўтирган қиролича бўлди.