Қозоғистон ва ЕИ ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

Қозоғистон ва Европа Иттифоқи бақарор хомашё, батареялар ва “яшил” водород қийматини яратиш занхири соҳасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини тузди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати 8 ноябрь куни маълумот тарқатди.

Ҳужжат Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов ҳамда Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен томонидан Мисрда бўлиб ўтган Иқлим ўзгариши бўйича глобал конференциянинг (COP27) лидерлар саммити чоғида имзоланган.

Урсула фон дер Ляйен баёнотида хомашё ва янгиланувчи водороднинг ишончли ва барқарор равишда етказиб берилиши “иқтисодиёт учун тозароқ асос” яратишда асосий омил бўлиб ҳисобланиши айтилган.