Қозоғистонда бир йилда озиқ-овқат 15 фоизга қимматлагани расман айтилди

Олмаотадаги бозорлардан бири.

Қозоғистон Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг миллий статистика бюроси ўтган йилнинг мартидан то шу кунгача озиқ-овқат нархлари, умуман олганда, 15 фоизга қимматлаганини билдирди.

Статистик маълумотларда айтилишича, озиқ-овқат маҳсулотлари орасида шакар баҳоси 51,5 фоизга, сабзавот 44 фоизга, картошка 37,8 фоизга қимматлаган.

Кундалик эҳтиёж учун керакли хўжалик маҳсулотлари нархи эса бир йилда 12 фоизга ошган.

Нархлар кўтарила бошланган 14 мартда қозоқ ҳукумати иқтисодия вазият назорат остида эканини, инфляцияни озайтириш, нархларни барқарор ушлаб туриш чоралари кўрилаётганини билдирганди. Ўшанда ҳукумат, халқни озиқ-овқат нархлари кўтарилиши тўғрисидаги миш-мишлардан ваҳимага тушмасликка, фақат расмий маълумотларга ишонишга чақирган.