Рим папаси Франциск 4 ноябрь куни Ватиканда илк бор аёл кишини юқори лавозимга тайинлади. Роҳиба Рафаэлла Петрини губернаторлик бош котиби лавозимини эгаллади.
Қайд этилишича, 52 ёшли Петрини музейлар, почта бўлими, зарбхона ва полиция дохил Ватикан маъмурияти устидан назоратни амалга оширади.
84 ёшли папа Франциск аёллар Рим-католик черковида янада муҳимроқ роль ўйнашини истаётганини айтган.
Ватикан губернаторлиги шаҳар-давлат ҳудудида Рим папаси номидан ижроия ҳокимияти вазифасини бажарувчи орган бўлиб ҳисобланади.