Россия гимнастикачилари 25 йилда илк бор Олимпиада ғолиби бўла олишмади

Россия гимнастикачи қизлари Анастасия Близнюк, Анастасия Максимова, Ангелина Шкатова, Анастасия Татарева ҳамда Алиса Тишченко Токиодаги Олимпия ўйинларининг жамоавий кўпкураши финалида иккинчи ўринни эгаллашди. Улар 92.100 баллга қарши 87.700 балл билан Болгария терма жамоасига ютқазишган.

Бадиий гимнастикачи қизлар жамоаси 1996 йилдан бери илк бор ушбу спорт турида олтин медаллни қўлга кирита олмади. Аввалроқ, яккалик кўпкурашда ҳам россиялик спортчи қиз 25 йилда биринчи марта кумуш медаль олган, мусобақада исроиллик Лина Ашрам ғалаба қозонганди.

Гимнастикачиларнинг мағлубияти Россия давлат медиаларида ғазаб ва нафрат уйғотди. Давлат телеканаллари гўё Олимпиада ҳакамлари россиялик спортчи қизларга нисбатан адолатсизлик қилишгани ҳақидаги талқинларни зўр бериб ёймоқда.

Экспертлар таҳлили эса, афтидан, бундай бўлмаганини кўрсатяпти.

Токиодаги Олимпия ўйинлари бугун, 8 августда ниҳоясига етади. Сўнгги кунда 13 та медаллар жамланмаси ўйналади. Россиялик спортчи қизлар гимнастикадан ташқари, аёллар ҳандболида ҳам кумуш медалга сазовор бўлишди.

Охирги кунда ўтказиладиган бошқа финалларда россиялик спортчилар иштирок этмайди.