Россия Ички ишлар вазирлиги Жамала таҳаллуси билан ижод қилувчи украиналик қримтатар қўшиқчи ва актриса Сусана Жамаладиновани қидирувга берди. Бу ҳақда “Медиазона” вазирликнинг маълумотлар базасига таянган ҳолда хабар берди.
Москва Жамалани Россия армияси тўғрисида фейк тарқатганликда айбламоқда. Ноябрда Россия суди уни сиртдан қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарган.
2016 йилда Жамала “Евронигоҳ”да ўтмишдаги ҳарбий жиноятлар тўғрисидаги “1944” деган қўшиғи билан ғолиб бўлган эди. У мунтазам равишда Россия 2014 йилда Қримни аннексия қилганига қарши гапириб келади.
Россия ИИВ украиналик қўшиқчи Жамалани қидирувга берди
Сусана Жамаладинова Жамала таҳаллуси билан ижод қилган.