Россия ОТМларида кейинги йилдан “мафкура” фани киритилиши мумкин

Москва давлат халқаро алоқалар институти

Россия олий таълим муассасаларида кейинги ўқув йилиданоқ “мафкура” дарси пайдо бўлиши мумкин. Унда Россия тарихи, “маданий код”и ва “келажак қиёфаси”га алоқадор бир неча блок бўлади, дея хабар қилди “Медуза” нашри.

Совет Иттифоқидаги “илмий коммунизм” фанига ўхшаш бўлган янги предметни “Билим” (“Знание”) жамияти ишлаб чиқади.

Тахминларга кўра, гуманитар бўлмаган мутахассисликда ўқийдиган талабалар мазкур фанни бир йил, гуманитар йўналишда ўқийдиганлар бир неча йил давомида, тарихчи ва сиёсатшунослар эса ўқишга кирганидан бошлаб битиргунича ўқишади.